Ўзбекистондаги корхоналарнинг учдан бир қисми савдо соҳасида фаолият юритмоқда

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистонда 465,9 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда.

Корхоналарнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича энг кўп қисми савдо тармоғида бўлиб, улуши 32,5 фоизни ташкил этган.

Уларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:

  • савдо соҳасида – 32,5 %;
  • саноат соҳасида – 12,6 %;
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 7,3 %;
  • яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 6,4 %;
  • қурилиш соҳасида – 6,4 %;
  • ташиш ва сақлаш соҳасида – 3,6 %;
  • ахборот ва алоқа соҳасида – 2,5 %;
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 2,8 %;
  • бошқа соҳаларда – 25,9 %.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг қайси ҳудуди янги кичик корхона ва микрофирмалар сони бўйича етакчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик.