ASTANA. Kazinform - Ўзбекистонда «зарарли» тоифадаги автомобилларни «тоза» тоифадаги автомобилларга алмаштириш учун субсидия бериш режалаштирилмоқда. Иқтисодиёт ва молия вазирлигига бир ой муддатда мазкур ташаббусни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Gazeta.uzга таяниб.
29 март куни бош вазир Абдулла Арипов «Атмосфера ҳавосига транспорт воситаларининг салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Ҳужжат автомобилларни алмаштириш учун субсидиялар ажратишни ҳам назарда тутади. Иқтисодиёт ва молия вазирлигига бир ой муддатда «зарарли» тоифадаги автомобилларни «тоза» тоифадаги автомобилларга алмаштириш учун аҳолига субсидия бериш тизимини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш топширилди.
Вазирлик, шунингдек, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ва унинг ифлосланишининг олдини олишга қаратилган «замонавий ёндашувга асосланган» чора-тадбирларни молиялаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиши керак.
Маълумот учун, Сеул шаҳрида (Жанубий Корея) 2009 йилдан буён экологик тоза транспорт харидорларини қўллаб-қувватлаш дастури амалга оширилмоқда. Майда чанг ва иссиқхона газлари миқдорини камайтириш учун субсидиялар ажратилади. Субсидия миқдори 2,5 миллиондан 4 миллион вонгача (1857 доллардан 2971 долларгача) ўзгариб туради.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.