Ўзбекистонда ярим йилда 92,3 мингта никоҳ қайд этилди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра , Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-июнь ойларида ФҲДЁ органларида 92,3 мингта никоҳ қайд этилган.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Никоҳларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:

  • Самарқанд вилояти — 10 150 та;
  • Фарғона вилояти — 9 787 та;
  • Қашқадарё вилояти — 9 597 та;
  • Тошкент шаҳри — 9 459 та;
  • Андижон вилояти — 7 660 та;
  • Сурхондарё вилояти — 7 552 та;
  • Тошкент вилояти — 6 933 та;
  • Наманган вилояти — 6 458 та;
  • Хоразм вилояти — 5 881 та;
  • Бухоро вилояти — 5 564 та;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 4 982 та;
  • Жиззах вилояти — 3 546 та;
  • Навоий вилояти — 2 435 та;
  • Сирдарё вилояти — 2 310 та.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-март ойларида ФҲДЁ органларида 42,3 мингта никоҳ қайд этилган.