Ўзбекистонда ярим йилда 68 та янги мактаб қурилган
17:20, 26 Август 2025
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда ишга туширилган мактаблар сони 68 тани ташкил этди.
Уларнинг 34 таси қишлоқ жойларга тўғри келади.
Ҳудудлар бўйича янги мактаблар сони қуйидагича:
— Андижон вилояти – 35 та;
— Бухоро вилояти – 19 та;
— Хоразм вилояти – 7 та;
— Наманган вилояти – 6 та;
— Қорақалпоғистон Респ. – 1 та.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда бу йил 700 мингдан зиёд бола биринчи марта мактабга бориши ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Рреспубликаси бўйича ёшлар (14-30 ёш) сони 9 630 556 кишини ёки жами аҳолининг 25,7 фоизини ташкил этган.