Ўзбекистонда Тожикистон капитали иштирокидаги корхоналар сони 410 тага етди
11:10, 23 Февраль 2026
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда Тожикистон капитали иштирокида жами 410 та корхона фаолият юритмоқда.
Улардан 102 таси қўшма ва 308 таси хорижий корхоналардир.
Улар соҳалар кесимида қуйидагича:
- Савдо — 144 та
- Саноат — 89 та
- Қурилиш — 43 та
- Ахборот ва алоқа — 33 та
- Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 23 та
- Ташиш ва сақлаш — 16 та
- Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 11 та
- Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги — 5 та
- Бошқа турлар — 57 та
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокида жами 368 та корхона фаолият юритмоқда.