7−28 апрель кунлари Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида «Тошкент баҳори» халқаро опера ва балет фестивали бўлиб ўтади. Ушбу тадбир пойтахтда қарийб 17 йилдан буён ўтказиб келинмоқда.
Италиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ташаббуси билан фестивалда Милан консерваторияси профессори, Жоаккино Россини номидаги симфоник оркестр дирижори Даниэль Аджиман, опера солистлари Валентино Бои ва Паоло Лардицционе иштирок этади.
Чет эллик меҳмонлар орасида Германия, Грузия ва Қозоғистоннинг опера ва балет театрлари солистлари бор, лекин энг кўп иштирокчилар Россиядан келмоқда. Фестиваль давомида Тошкент саҳнасига «Геликон-опера», «Новая опера», Мариинский ҳамда Россия давлат академик катта театлари ижодкорлари чиқади.