Ўзбекистонда ташиш ва сақлаш соҳасида 17 мингта корхона фаолият юритмоқда
11:10, 23 Ноябрь 2025
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистонда 465,9 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда.
Корхона ва ташкилотларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича сони қуйидагича:
- Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида - 33 819 та
- Саноат соҳасида- 58 558 та
- Қурилиш соҳасида - 29 615 та
- Савдо соҳасида - 151 443 та
- Ташиш ва сақлаш соҳасида - 17 006 та
- Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида - 29 717 та
- Ахборот ва алоқа соҳасида - 11 511 та
- Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида - 13 329 та
- Бошқа соҳаларда - 120 946 та
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 390,3 мингта кичик корхона ва микрофирмалар фаолият юритаётгани ҳақида хабар берган эдик.