Ўзбекистонда таълим соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари сони 9 мингтага етди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра , 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда таълим соҳасида 9 060 та тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 2,5 мингтага ёки 38,6 фоизга ошган.

Мазкур кўрсаткич йиллар кесимида қуйидагича (1 июль ҳолатига):

  • 2022 йил – 6 594 та;
  • 2023 йил – 6 267 та;
  • 2024 йил – 6 312 та;
  • 2025 йил – 6 535 та;
  • 2026 йил – 9 060 та.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида хорижий инвестициялар иштирокида 234 та корхона фаолият юритмоқда.