Ўзбекистонда спорт мактаблари сони 404 тага етди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра , 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 404 та спорт-таълим муассасалари фаолият юритмоқда.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Ушбу муассасалардаги гуруҳ ва секциялар сони 33,4 мингтани, уларда спорт билан шуғулланувчилар сони эса 486,5 минг нафарни ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида спорт-таълим муассасалари сони қуйидагича:

  • Тошкент шаҳри — 41 та;
  • Тошкент вилояти — 34 та;
  • Фарғона вилояти — 34 та;
  • Бухоро вилояти — 31 та;
  • Қашқадарё вилояти — 31 та;
  • Самарқанд вилояти — 31 та;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 29 та;
  • Андижон вилояти — 29 та;
  • Хоразм вилояти — 27 та;
  • Наманган вилояти — 26 та;
  • Навоий вилояти — 24 та;
  • Сурхондарё вилояти — 24 та;
  • Жиззах вилояти — 22 та;
  • Сирдарё вилояти — 21 та.

Эслатиб ўтамиз, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистонда ёшлар сони (14-30 ёш) 9 718 877 нафарни ташкил этган.