Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида қайси давлатлар корхона очган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра , 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида хорижий инвестициялар иштирокида 234 та корхона фаолият юритмоқда.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Мамлакатлар кесимида корхоналар сони қуйидагича:

  • Туркия — 36 та;
  • Россия — 34 та;
  • Хитой — 25 та;
  • Ҳиндистон — 25 та;
  • Жанубий Корея — 18 та;
  • Қозоғистон — 16 та;
  • Озарбайжон — 9 та;
  • АҚШ — 8 та;
  • Бирлашган Араб Амирликлари — 6 та;
  • Қирғизистон — 4 та;
  • Япония — 4 та;
  • бошқа давлатлар — 49 та.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 20 502 та корхоналар фаолият юритмоқда.