Ўзбекистонда саноат зоналари ва технопарклар сони қанча

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра , 2026 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда 33 та махсус иқтисодий зона, 396 та кичик саноат зонаси, 27 та технопарк, 349 та кластер ҳамда 143 та ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси фаолият юритмоқда.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Уларнинг таркибидаги корхоналар сони қуйидагича:

технопаркларда — 3 680 та;

кичик саноат зоналарида — 3 098 та;

ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида — 1 157 та;

махсус иқтисодий зоналарда — 1 116 та;

кластерларда — 383 та.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 май ҳолатига Ўзбекистонда 580,9 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда.