Ўзбекистонда полиз экинлари етиштиришда қайси ҳудуд етакчи

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида республикадаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 2,1 млн тонна полиз экинлари етиштирилган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 15,4 фоизга ўсган.

Ҳудудлар кесимида етиштирилган полиз ҳажми:

Қорақалпоғистон Республикаси – 157 512 тонна

Андижон вилояти – 141 375 тонна

Бухоро вилояти – 150 866 тонна

Жиззах вилояти – 280 230 тонна

Қашқадарё вилояти – 265 186 тонна

Навоий вилояти – 73 340 тонна

Наманган вилояти – 99 462 тонна

Самарқанд вилояти – 112 910 тонна

Сурхондарё вилояти – 262 018 тонна

Сирдарё вилояти – 276 475 тонна

Тошкент вилояти – 60 288 тонна

Фарғона вилояти – 126 551 тонна

Хоразм вилояти – 127 537 тонна

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда қайси тармоқларда оилавий корхоналар сони кўп эканлиги ҳақида хабар берган эдик.