Ҳужжат "Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтиришга қаратилган айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунни ижро этиш, шунингдек фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида қабул қилинди.
Бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қуйидагиларга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
- пенсияларни тайинлаш ва тўлаш тартиб-таомилларини рақамлаштириш ҳисобига ортиқча бюрократик юкни бартараф этиш;
- пенсия тайинланганлиги тўғрисидаги қоғоз маълумотномани бериш бекор қилиниши муносабати билан маълумотларни махсус ахборот тизими орқали электрон тарзда шакллантириш;
- товар ва хизматлар истеъмол нархлари индекси даражасини ҳисобга олган ҳолда пенсияларни индексация қилиш;
- маъмурий ислоҳот асосида вазирлик ва идоралар номлари ҳамда мажбуриятларига ўзгартиришлар киритиш.
Ҳужжат билан қуйидагиларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:
- Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом;
- Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низом;
- Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги низом.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 ноябрдан табиий газнинг ижтимоий нормаси миқдори оширилиши ҳақида хабар берган эдик.