Кўрсатма юборилган масъул унда кўрсатилган ноқонуний контентни ўчиришга, тарқатилишини тўхтатишга мажбур ва 12 соатдан кечиктирмай бу ҳақида ваколатли органни хабардор қилиши шарт.
Веб-сайт эгаси талабларни бажармаса Ўзбекистонда ушбу веб-сайтга киришни чеклаш чоралари кўрилади.
Фойдаланувчи ёки оммавий ҳамжамият модератори талабларни бажармаса, онлайн-платформа мулкдорига ноқонуний контентни ўчириш, тарқатилишини тўхтатиш тўғрисида 24 соатда кўриб чиқилиши шарт бўлган тақдимнома юборади.
Фойдаланувчи ёки модератор мунтазам (йил давомида 3 мартадан ортиқ) ноқонуний контентни ўчириш, тарқатилишини тўхтатишга оид кўрсатмани бажармаса, унинг аккаунти ёки оммавий ҳамжамиятнинг Ўзбекистондаги фаолиятини 6 ойгача тўхтатиш тўғрисида тақдимнома юборилади.
Онлайн-платформа мулкдори контентни ўчириш ёки фаолиятни тўхтатишга оид тақдимномаларни қаноатлантирмаса, ваколатли орган 1 ойда мазкур талаблар билан судга даъво киритиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ОТМларнинг кундузги бўлимида ўқиётган талабалар сони 10 йилда 2,7 баробарга ошгани ҳақида хабар берган эдик.