Ўзбекистонда нечта корхона фаолият юритмоқда
17:10, 12 Декабрь 2025
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда 471,7 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда.
Шундан 401,5 мингтаси ёки 85,1 фоизини кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этади.
Фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони бўйича ТОП-5 ҳудуд:
- Тошкент шаҳри – 108 004 та;
- Тошкент вилояти – 45 974 та;
- Самарқанд вилояти – 40 672 та;
- Фарғона вилояти – 37 841 та;
- Қашқадарё вилояти – 30 226 та.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда саноат корхоналари энг кўп қайси йўналишда фаолият юритаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 17 595 та корхоналар фаолият юритмоқда.