Унда 67 та мамлакатдан 600 нафарга яқин спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.
5-10 ноябрь кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида аралаш жанг санъати спорт тури (MMA) бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Турнир Humo arena муз саройида 18-21 ва 21-25 ёшдаги спортчилар ўртасида ўтказилади. Бу учун дунёнинг 67 та мамлакатидан 600 нафарга яқин спортчилар ҳамда 208 нафар тренер ва бошқа мутахассислар рўйхатдан ўтган. Мусобақа 40 та вазн тоифаси бўйича ўтказилади (эркаклар 24 та, аёллар 16 та вазн тоифалари).
Мусобақани томоша қилиш учун келганларга кириш бепул.