Янги парк “The Grand Serai” номини олади. Ноёб мажмуа таркибига бир вақтда бир қанча халқаро тоифадаги объектлар – мавсум танламас аквапарк, аттракционлар парки, меҳмонхона, савдо галереяси, ресторанлар ва фудкортлар, рекреацион пляж ҳудуди киради.
Мажмуа майдони 28 гектарни ташкил этади, шундан 20 гектарини аквапарк эгаллайди. Паркни лойиҳалаштириш ва қуришга инвестициялар ҳажми 200 миллион АҚШ долларидан зиёд.
Махсус “The Grand Serai” парки учун Американинг “Legacy Entertainment” компанияси 20 дан ортиқ ноёб ва ҳайратланарли аттракционларни ишлаб чиқди. Улар дунёда биринчи марта 3D mapping инновацион технологиялари қўлланиладиган тунги театрлаштирилган акробатик шоунинг узвий элементи бўлади. Проекциявий маппинг объект геометриясини “ўқиш” имконини беради ва уни “жонлантиради”, бу билан ажойиб иллюзиялар ва ҳаракатдаги пефроманслар яратади. “The Grand Serai” учун шоу ишлаб чиқиш “Дю Солей” цирки мутахассисларини жалб қолган ҳолда амалга оширилмоқда.
Парк архитектура концепцияси Ўзбекистон тарихи ва анъаналари асосида қурилган. Лойиҳани амалга ошириш билан “Akfa Group” компаниялар гуруҳи “Way II” инвестицион бошқарув компанияси билан ҳамкорликда шуғулланмоқда.