Ўзбекистонда ўрта мактабнинг рус тили ўқитувчиси ўз ойлигидан ўқувчиларига стипендия берди
Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 6-умумтаълим мактабида 30 йилдан буён рус тили ва адабиёти фанидан ўқувчиларга сабоқ бериб келаётган Ёрқиной Маматисақова ўқувчиларини руҳлантиришнинг ўзгача усулини қўллади, дея хабар беради Kazinform агентлиги Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ахборот хизматига таяниб.
Фото: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Қайд этилишича, ўқитувчи интернетда хорижлик педагоглар томонидан йўлга қўйилган яхши тажрибадан хабар топди ва бу тажрибани ўзи синф раҳбарлик қилаётган 10-“Б” синфида қўллаб кўришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.
Фидойи педагог 1-чорак якуни бўйича 4 нафар аълочи ўқувчини аниқлаб, уларга “Устоз стипендияси” беришни йўлга қўйди. Эътиборлиси, мазкур стипендияни синф раҳбарлиги учун тўланаётган маошидан ажратди. Яна 12 нафар аълочи ўқувчиларини тақдирлаб, келгусида бошқа ўқувчиларнинг ҳам яхши ўқиши учун мотивация бера бошлади.
Фото: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
“I чоракдан стипендия олиш учун кўп ўқувчиларим ҳаракат қилмоқчи. Бир ойда синф раҳбарлик учун оладиган маошим ўқувчиларимга кетса ҳам уларни рағбатлантиришдан завқланаман. Боиси, бу стипендияни жорий қилганимдан сўнг ўқувчиларимнинг ота-онаси қўнғироқ қилиб, раҳмат айтишди. Фарзанди уйга пул солинган конвертни очмай олиб бориб, ота-онасига берганини қувонч билан гапиришди. Оила даврасида очилган конвертни уй тўрига қўйиб қўйишибди. Ўқувчиларим кўзидаги қувонч менга у олаётган маошимдан кўра кўпроқ ҳузур берди”, — дейди ўқитувчи.
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.