Ўзбекистонда қурилиш корхоналари сони бўйича қайси ҳудудлар етакчи

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 август ҳолатига Ўзбекистонда қурилиш соҳасида жами 29 232 та корхоналар фаолият юритмоқда.

Ушбу кўрсаткич йил бошидан буён 1 824 тага ошган.

Ушбу корхоналар ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимланган:

  • Тошкент шаҳри – 7 078 та
  • Тошкент вилояти – 2 640 та
  • Фарғона вилояти – 2 177 та
  • Самарқанд вилояти – 2 164 та
  • Бухоро вилояти – 2 079 та
  • Қашқадарё вилояти – 2 009 та
  • Сурхондарё вилояти – 1 903 та
  • Андижон вилояти – 1 690 та
  • Қорақалпоғистон Респ. – 1 506 та
  • Хоразм вилояти – 1 452 та
  • Наманган вилояти – 1 350 та
  • Жиззах вилояти – 1 196 та
  • Навоий вилояти – 1 154 та
  • Сирдарё вилояти – 834 та

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда асфальт ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 69 % га ошди.