Ўзбекистонда Қирғизистон капитали иштирокидаги корхоналар сони 344 тага етди
11:10, 03 Февраль 2026
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда Қирғизистон капитали иштирокида жами 344 та корхоналар фаолият юритмоқда.
Улар соҳалар кесимида қуйидагича:
- Савдо — 138 та
- Саноат — 60 та
- Ахборот ва алоқа — 30 та
- Ташиш ва сақлаш — 18 та
- Қурилиш — 17 та
- Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 14 та
- Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 6 та
- Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги —5 та
- Бошқа турлар — 56 та
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда БАА капитали иштирокида жами 414 та корхона фаолият юритмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокидаги корхоналар сони ортиб бормоқда.