Ўзбекистонда Қирғиз Республикаси капитали иштирокидаги корхоналар сони 357 тага етди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 март ҳолатига Ўзбекистонда Қирғиз Республикаси капитали иштирокида жами 357 та корхона фаолият юритмоқда.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Уларнинг 95 таси қўшма ва 262 таси хорижий корхоналардир.

Улар соҳалар кесимида қуйидагича:

  • Савдо — 140 та
  • Саноат — 62 та
  • Ахборот ва алоқа — 31 та
  • Ташиш ва сақлаш — 19 та
  • Қурилиш — 18 та
  • Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 18 та
  • Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 6 та
  • Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги —5 та
  • Бошқа турлар — 58 та

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 март ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 18 770 та корхоналар фаолият юритмоқда.