Ўзбекистонда картошка етиштириш бўйича қайси ҳудуд етакчи

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистондаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 1,9 млн тонна картошка етиштирилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,4 % га ўсган.

Ҳудудлар кесимида етиштирилган картошка ҳажми қуйидагича:

  • Самарқанд вилояти – 334,3 минг тонна
  • Сурхондарё вилояти – 247,5 минг тонна
  • Андижон вилояти – 232,7 минг тонна
  • Фарғона вилояти – 231,3 минг тонна
  • Бухоро вилояти – 190,8 минг тонна
  • Наманган вилояти – 152,3 минг тонна
  • Тошкент вилояти – 150 минг тонна
  • Қашқадарё вилояти – 118,9 минг тонна
  • Хоразм вилояти – 84,4 минг тонна
  • Навоий вилояти – 67,1 минг тонна
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 34,9 минг тонна
  • Сирдарё вилояти – 31,4 минг тонна
  • Жиззах вилояти – 13,7 минг тонна

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда сабзавот етиштириш бўйича қайси ҳудуд етакчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик.