Ўзбекистонда ишлаб чиқаришнинг асосий капиталга хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмидаги улуши 32 % га етди

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

ASTANA. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш учун жами иқтисодий фаолият турлари бўйича 195,3 трлн сўмлик асосий капиталга хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилган.

Ишлаб чиқариш саноатининг жами асосий капиталга ўзлаштирилган хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмидаги улуши 32 % га етди.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича хорижий инвестиция ва кредитлар улуши:

— қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 8,6 %

— тоғ-кон саноати – 13,1 %

— ишлаб чиқариш саноати – 32 %

— электр энергияси, газ, буғ ва конденцияланган ҳаво – 18,5 %

— сув билан таъминлаш, канализация, чиқиндиларни йиғиш ва қайта фойдаланиш – 2,2 %

— қурилиш – 5,7 %

— ташиш ва сақлаш –5,1 %

— ахборот ва алоқа – 0,7 %

— соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш – 1,8 %

— бошқа фаолият турлари – 12,3 %

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ишга туширилган сув тармоғи 124,9 кмни ташкил этди.