Ўзбекистонда хусусий мактаблар сони 551 тага етди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра , 2025/2026 ўқув йили бошига Ўзбекистонда фаолият юритаётган нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 551 тани ташкил этган.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич аввалги ўқув йилига нисбатан 96 тага ёки 21,1 % га ошган.

Ҳудудлар кесимида нодавлат умумтаълим ташкилотлари сони:

  • Тошкент шаҳри — 145 та
  • Фарғона вилояти — 121 та
  • Самарқанд вилояти — 43 та
  • Андижон вилояти — 37 та
  • Наманган вилояти — 37 та
  • Бухоро вилояти — 32 та
  • Қашқадарё вилояти — 31 та
  • Тошкент вилояти — 30 та
  • Хоразм вилояти — 26 та
  • Сирдарё вилояти — 17 та
  • Жиззах вилояти — 12 та
  • Қорақалпоғистон Р. — 10 та
  • Навоий вилояти — 5 та
  • Сурхондарё вилояти — 5 та

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025/2026 ўқув йили бошида фаолият юритаётган умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 11 118 тани ташкил этган.