Ўзбекистонда хорижий корхоналарнинг энг кўпи Тошкент шаҳрида жойлашган
09:08, 24 Ноябрь 2025
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 17 595 та корхоналар фаолият юритмоқда.
Уларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:
- Тошкент шаҳрида – 11 201 та;
- Тошкент вилоятида – 2 253 та;
- Самарқанд вилоятида – 658 та;
- Фарғона вилоятида – 607 та;
- Сурхондарё вилоятида – 486 та;
- Бухоро вилоятида – 364 та;
- Андижон вилоятида – 395 та;
- Наманган вилоятида – 256 та;
- Навоий вилоятида – 300 та;
- Сирдарё вилоятида – 266 та;
- Жиззах вилоятида – 243 та;
- Қорақалпоғистон Респ. – 210 та;
- Қашқадарё вилоятида – 161 та;
- Хоразм вилоятида – 195 та.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда чет эл капитали иштирокидаги корхоналар сони 17,5 мингтага етди.