Ўзбекистонда хорижий корхоналарнинг энг кўпи савдо соҳасида фаолият юритмоқда

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокида 16 946 та корхона фаолият юритмоқда.

Шундан 4 144 таси қўшма, 12 802 таси эса хорижий корхоналардир.

Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:

  •  савдо соҳасида – 6 053 та;
  •  саноат соҳасида – 3 538 та;
  •  қурилиш соҳасида – 1 282 та;
  •  ахборот ва алоқа соҳасида – 1 239 та;
  •  яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 714 та;
  •  ташиш ва сақлаш соҳасида – 553 та;
  •  қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 430 та;
  •  соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 203 та;
  •  бошқа соҳаларда – 2 934 та.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 8 ойда 29,9 мингта Tracker ишлаб чиқарилган.