Ўзбекистонда ҳар тўртинчи корхона савдо соҳасида фаолият юритмоқда

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра , 2026 йилнинг 1 июнь ҳолатига Ўзбекистонда 586,2 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Уларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича сони қуйидагича:

  • Савдо соҳаси — 160 159 та;
  • Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги — 128 457 та;
  • Саноат — 62 044 та;
  • Яшаш ва овқатланиш хизматлари — 32 739 та;
  • Қурилиш — 31 927 та;
  • Ташиш ва сақлаш — 18 295 та;
  • Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар — 14 862 та;
  • Ахборот ва алоқа — 12 999 та;
  • Бошқа соҳалар — 124 698 та.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 533,1 трлн сўмни ташкил этди.