Ўзбекистонда Германия капитали иштирокидаги корхоналар сони 225 тага етди
10:09, 02 Март 2026
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда Германия капитали иштирокида жами 225 та корхона фаолият юритмоқда.
Улардан 106 таси қўшма ва 119 таси хорижий корхоналардир.
Германия капитали иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони ҳудудлар кесимида қуйидагича:
- Тошкент шаҳри – 155 та
- Тошкент вилояти – 23 та
- Самарқанд вилояти – 16 та
- Фарғона вилояти – 6 та
- Бухоро вилояти – 6 та
- Наманган вилояти – 5 та
- Жиззах вилояти – 4 та
- Қорақалпоғистон Республикаси – 3 та
- Қашқадарё вилояти – 3 та
- Андижон вилояти – 2 та
- Навоий вилояти – 2 та
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда Буюк Британия капитали иштирокида жами 251 та корхона фаолият юритмоқда.