Ўзбекистонда газеталар сони нечта

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра , 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган газеталар сони 219 тани ташкил этган.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Газеталарнинг йиллик тиражи 30,2 млн нусхани ташкил қилган.

Йиллар кесимида газеталар сони:

  • 2010 йил — 649 та;
  • 2015 йил — 620 та;
  • 2020 йил — 366 та;
  • 2025 йил — 219 та.

Эслатиб ўтамиз, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистонда ёшлар сони (14-30 ёш) 9 718 877 нафарни ташкил этган.

Шунингдек, 2026 йилнинг 1 июнь ҳолатига Ўзбекистонда 586,2 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда.