Ўзбекистонда эркак шифокорлар аёл шифокорларга нисбатан кўпроқ

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча мутахассисликлар бўйича шифокорлар сони 107,5 минг кишини ташкил этган.

Шифокорлар сони 2023 йилга нисбатан 1,8 минг кишига ёки 1,7 % га кўпайган.

Уларнинг жинс бўйича тақсимланиши:

  • аёллар — 50,1 минг киши (46,6 %);
  • эркаклар — 57,4 минг киши (53,4 %).

Ҳудудлар кесимида шифокорлар сони қуйидагича:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 5,5 минг киши;
  • Андижон вилояти — 8,1 минг киши;
  • Бухоро вилояти — 6,7 минг киши;
  • Жиззах вилояти — 2,8 минг киши;
  • Қашқадарё вилояти — 6,7 минг киши;
  • Навоий вилояти — 3,3 минг киши;
  • Наманган вилояти — 6,2 минг киши;
  • Самарқанд вилояти — 11,5 минг киши;
  • Сурхондарё вилояти — 4,8 минг киши;
  • Сирдарё вилояти — 2 минг киши;
  • Тошкент вилояти — 7,4 минг киши;
  • Фарғона вилояти — 9,9 минг киши;
  • Хоразм вилояти — 6,2 минг киши;
  • Тошкент шаҳри — 23,9 минг киши.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ҳунармандлар сони кўп эканлиги ҳақида хабар берган эдик.