Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра , Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-июнь ойларида турли русумдаги 235 794 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26,8 минг донага ошган.

Улар русумлар бўйича қуйидагича:

  • Cobalt — 82 951 дона;
  • Damas — 42 663 дона;
  • Tracker — 23 249 дона;
  • Onix — 18 715 дона;
  • KIA — 15 184 дона;
  • BYD — 13 405 дона;
  • Haval — 5 061 дона;
  • Chery — 4 384 дона;
  • Chevrolet Damas Move — 600 дона;
  • махсус енгил автомобиллар — 29 582 дона.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда умумий фойдаланишдаги қаттиқ қопламали автомобиль йўллари узунлиги 42 054 километрни ташкил этган.