Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда

TASHKENT. Kazinform – ЎР Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра , Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–август ойларида турли русумдаги 310 389 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

“Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 26 минг донага ошган”, - дейилади хабарда.

Ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар моделлар ва брендлар бўйича:

Cobalt — 107 141 дона;

Damas — 55 022 дона;

Tracker — 29 781 дона;

BYD — 23 850 дона;

Onix — 23 498 дона;

KIA — 19 374 дона;

Haval — 6 227 дона;

Chery — 5 751 дона;

Chevrolet Damas Move — 1 530 дона;

махсус енгил автомобиллар — 38 215 дона.