Ўзбекистонда электромобиллар импорти 2,6 баробарга ошди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра , 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга хориждан қиймати 447,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 37 874 дона электромобиль импорт қилинган.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23,5 минг донага ёки 2,6 баробарга ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп электромобиль етказиб берган давлатлар:

  • Хитой – 37 560 дона
  • Гонконг (Хитойнинг махсус маъмурий ҳудуди) – 141 дона
  • Корея – 80 дона
  • Германия – 42 дона
  • АҚШ – 21 дона
  • Бошқа давлатлар – 30 дона

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда 86,1 мингта электромобиль рўйхатга олинган.