Ўзбекистон экспортида қайси ҳудудлар етакчи

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 33,8 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида экспорт ҳажми қуйидагича (АҚШ долларида):

  • Тошкент шаҳри – 6,6 млрд доллар
  • Тошкент вилояти – 2,2 млрд доллар
  • Навоий вилояти – 1,4 млрд доллар
  • Андижон вилояти – 1,3 млрд доллар
  • Самарқанд вилояти – 1,2 млрд доллар
  • Фарғона вилояти – 1,1 млрд доллар
  • Наманган вилояти – 722,6 млн доллар
  • Қашқадарё вилояти – 513,5 млн доллар
  • Сурхондарё вилояти – 507,5 млн доллар
  • Хоразм вилояти – 435,7 млн доллар
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 435,2 млн доллар
  • Бухоро вилояти – 414 млн доллар
  • Сирдарё вилояти – 283,1 млн доллар
  • Жиззах вилояти – 272,3 млн доллар

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистон 17 та хорижий давлатга қиймати 45,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 309 169 дона телевизор экспорт қилган.