Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 миллиондан ошди

Фото: Фото: https://t.me/statistika_rasmiy/4034

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Статистика агентлиги мамлакатдаги доимий аҳоли сонини очиқлади, деб хабар беради Kazinform агентликнинг расмий Telegram-каналига таяниб.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 543 167 кишини ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг 20 январь ҳолатига 37 576 214 кишини ташкил этган. Шундан:

АЁЛЛАР СОНИ – 18,6 млн киши

ЭРКАКЛАР СОНИ – 18,9 млн киши

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 2023 йил бошидан буён 574,8 минг кишига кўпайгани ҳақида хабар берган эдик.