Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятидаги боғчаларнинг бирида машғулот пайти муассаса ходимлари тарбияланувчиларга нисбатан қўпол муомалада бўлаётгани акс этган видео тарқалди.
Унда тарбиячилардан бири болаларнинг қўли ва қулоғидан тортиб судрагани, яна бири эса уларни тепганини кўриш мумкин. Тасвирда болалар таёқ билан калтаклангани ҳам кўринган.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, ҳолат Урганч тумани 23-сонли МТТда содир бўлган. Йўл қўйган хато ва камчиликлари учун ташкилотнинг ёрдамчи тарбиячилари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Ҳозирда ушбу факт бўйича Урганч тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.