Ўзбекистонда БАА капитали иштирокидаги корхоналар сони ортиб бормоқда

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда БАА капитали иштирокида жами 414 та корхона фаолият юритмоқда.

Улардан 141 таси қўшма ва 273 таси хорижий корхоналардир.

Ўзбекистонда БАА капитали иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони ҳудудлар кесимида қуйидагича:

  • Тошкент шаҳри – 304 та
  • Тошкент вилояти – 32 та
  • Самарқанд вилояти – 16 та
  • Сирдарё вилояти – 11 та
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 8 та
  • Андижон вилояти – 8 та
  • Бухоро вилояти – 7 та
  • Жиззах вилояти – 6 та
  • Наманган вилояти – 6 та
  • Навоий вилояти – 5 та
  • Қашқадарё вилояти – 4 та
  • Фарғона вилояти – 4 та
  • Хоразм вилояти – 2 та
  • Сурхондарё вилояти – 1 та

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокида жами 2 137 та корхона фаолият юритмоқда.