Ўзбекистонда айрим ёшларга чет элда даволаниш учун субсидия берилади

Фото: Фото: Kazinform

Ўзбекистонда айрим ёшларга чет элда даволаниш учун субсидия ажратилиши мумкин, деб хабар беради Kazinform агентлиги Ўзбекистон Адлия вазирлиги матбуот хизматига таяниб

Қонунчиликка кўра, қуйидаги “Ёшлар дафтари”га киритилган бемор ёшларга мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида БҲМнинг 50 бараваридан (16 млн 500 минг сўм) ошмаган миқдорда субсидия ажратилиши белгиланган.

"Темир дафтар"га киритилган оила фарзанди;

"Аёллар дафтари"га киритилган аёллар фарзанди;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"АТга киритилган оила фарзанди;

Саломатлигида нуқсони мавжуд ва оиласи кам таъминланган ёш фуқаро”, - дейилади вазирлик хабарида.

Ариза берувчи маҳалладаги ёшлар етакчисига мурожаат қилиши маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон авлат университетида маблағлар талон-торож қилингани ҳақида хабар берган эдик.