Ўзбекистонда 6,5 млн тонна кўмир қазиб олинди
09:08, 25 Ноябрь 2025
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида 6,5 млн тонна кўмир қазиб олинган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 млн тоннага ошган.
Мазкур даврда айрим турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:
- Автомобиль бензини – 974,7 минг тонна
- Дизель – 978,1 минг тонна
- Нефть – 547,3 минг тонна
- Табиий газ – 35,5 млрд куб.м
- Газ конденсати – 930,9 минг тонна
- Автомобиль двигателлари – 200 679 дона
- Юк автомобиллари – 3 573 дона
- Енгил автомобиллар – 370 000 дона
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ярим дудланган ва дудланган колбаса ишлаб чиқариш ҳажми ошгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони сўнгги 5 йилда 1,8 баробарга ошган.