Ўзбекистонда 60 ёшдан кейин ота бўлганлар сони 160 нафардан ошди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра , 2026 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 191 086 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Туғилишлар отанинг ёш гуруҳлари кесимида қуйидагича тақсимланган:

– 25 ёшгача — 16 398 нафар;

– 25–39 ёш — 158 984 нафар;

– 40–59 ёш — 15 542 нафар;

– 60 ёш ва ундан катталар — 162 нафар, шундан 70 ёш ва ундан ошганлар — 14 нафар.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 191 086 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.