Ўзбекистонда 576,8 мингта корхона фаолият юритмоқда

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 март ҳолатига Ўзбекистонда 576,8 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда.

Уларнинг сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 44,2 мингтага ёки 8,3 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони қуйидагича:

  • Тошкент шаҳри — 111 137 та
  • Тошкент вилояти — 54 273 та
  • Самарқанд вилояти — 53 475 та
  • Фарғона вилояти — 49 278 та
  • Қашқадарё вилояти — 44 055 та
  • Андижон вилояти — 35 500 та
  • Бухоро вилояти — 34 902 та
  • Наманган вилояти — 33 776 та
  • Хоразм вилояти — 32 069 та
  • Сурхондарё вилояти — 32 023 та
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 29 220 та
  • Жиззах вилояти — 26 468 та
  • Навоий вилояти — 24 061 та

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда Германия капитали иштирокида жами 225 та корхона фаолият юритмоқда.