Ўзбекистонда 502,2 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра , Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-май ойларида 502,2 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Мазкур даврда айрим турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:

  • Кўмир – 1,6 млн тонна;
  • Дизель – 476,4 минг тонна;
  • Нефть – 261,9 минг тонна;
  • Табиий газ – 15,8 млрд куб.м;
  • Газ конденсати – 391,7 минг тонна;
  • Автомобиль двигателлари – 103,3 минг дона.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-апрель ойларида 417,5 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.