Ўзбекистонда 50 йилдан ошган транспорт воситалари тақиқланади

Фото: Фото: avtoelon.uz

TASHKENT. Kazinform – 1 февралдан бошлаб Ўзбекистонда 50 йилдан ошган транспорт воситалари тақиқланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси тегишли қарор қабул қилди. У келаси ой кучга киради. Ҳужжатда эски транспорт воситалари ва махсус жиҳозлар учун янги идентификация стандартлари мавжуд.

Хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 50 йил давомида фойдаланилган автомобилларни қайта рўйхатдан ўтказишни тўхтатади. Бундай «темир тулпорлар» мажбурий тарзда ҳисобдан чиқарилиши лозим.

Бироқ, қарорда айтилишича, агар транспорт воситаси ноёб нусхада ишлаб чиқарилган бўлса ва тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлса, унга "антиқа ёдгорлик" мақоми берилади. Шунга кўра, уни сақлашга рухсат берилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистонда электромобиллар импорти икки баравар ошгани ҳақида хабар бергандик.