Ўзбекистонда 390,3 мингта кичик корхона ва микрофирмалар фаолият юритмоқда

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган кичик корхона ва микрофирмалар сони 390 315 тани ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида уларнинг сони қуйидагича:

  • Тошкент шаҳрида – 93 478 та;
  • Тошкент вилоятида – 38 471 та;
  • Самарқанд вилоятида – 33 171 та;
  • Фарғона вилоятида – 30 427 та;
  • Бухоро вилоятида – 24 268 та;
  • Қашқадарё вилоятида – 24 149 та;
  • Хоразм вилоятида – 22 961 та;
  • Наманган вилоятида – 21 650 та;
  • Андижон вилоятида – 20 654 та;
  • Сурхондарё вилоятида – 19 827 та;
  • Қорақалпоғистон Республикасида – 19 060 та;
  • Навоий вилоятида – 17 946 та;
  • Жиззах вилоятида – 14 731 та;
  • Сирдарё вилоятида – 9 522 та.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг қайси ҳудуди янги кичик корхона ва микрофирмалар сони бўйича етакчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик.