Ўзбекистонда 2025 йилда инфляция даражаси 7 фоиз бўлиши кутилмоқда

Фото: Фото: Мухтор Холдорбеков/Kazinform

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон иқтисодиётида ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиш суръати келгуси 2025 йилда 2024 йилга нисбатан 6 фоиз ва аҳоли жон бошига 3 минг 251 долларни ташкил этиши кўзда тутилмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги UzAга таяниб.

Прогнозга кўра, ўсиш суръатлари саноатда 6,1 фоиз, қишлоқ хўжалигида 4,1 фоиз, бозор хизматларида 14,5 фоиз, қурилишда 14,2 фоиз бўлиши мумкин. Инфляция даражаси 7 фоиз бўлиши кутилмоқда.

“2025 йилда консолидациялашган бюджет даромадлари прогнози 431,1 триллион сўм, харажатлари прогнози 480,3 триллион сўм миқдорида, консолидациялашган бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиз, ташқи қарзнинг чекланган ҳажми 5,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида белгилаш кўзда тутилган.

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида айтиб ўтилди. Унда Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.Қўчқоров “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси концепциясини баён қилди”, - дейилади агентлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон банкининг “Статистика фаолияти самарадорлиги индекси”да Ўзбекистон 62-ўринга кўтарилгани ҳақида хабар берган эдик.