Ўзбекистонда 1,2 мингдан зиёд аёллар 40 ёшдан кейин никоҳ қурган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-март ойларида ФҲДЁ органларида 42,3 мингта никоҳ қайд этилган.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Қайд этилган никоҳларда аёлларнинг ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:

  • 20 ёшгача — 14 946 нафар
  • 20–30 ёш — 22 436 нафар
  • 31–40 ёш — 3 687 нафар
  • 41 ёш ва ундан катталар — 1 232 нафар

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йил давомида ФҲДЁ органларида 267 131 мингта никоҳ қайд этилган.

Шунингдек, Ўзбекистонда 5,3 мингдан зиёд аёллар 40 ёшдан кейин никоҳ қурган.