Ўзбекистонда 11,1 млн кв.м турар жой фойдаланишга топширилган
17:22, 24 Ноябрь 2025
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 11,1 млн кв.м турар жой фойдаланишга топширилган.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 % га ошган.
Ҳудудлар кесимида фойдаланишга топширилган турар-жойлар майдони:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 669,2 минг кв.м
- Андижон вилояти — 1 089,3 минг кв.м
- Бухоро вилояти — 1 216,0 минг кв.м
- Жиззах вилояти — 434,0 минг кв.м
- Қашқадарё вилояти — 682,6 минг кв.м
- Навоий вилояти — 551,1 минг кв.м
- Наманган вилояти — 1 127,8 минг кв.м
- Самарқанд вилояти — 312,7 минг кв.м
- Сурхондарё вилояти — 983,5 минг кв.м
- Сирдарё вилояти — 90,2 минг кв.м
- Тошкент вилояти — 1 435,2 минг кв.м
- Фарғона вилояти — 956,7 минг кв.м
- Хоразм вилояти — 984,1 минг кв.м
- Тошкент шаҳри — 578,3 минг кв.м
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 10 ойда 131 769 та Cobalt ишлаб чиқарилган.