Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига 76 та компьютер тўғри келади

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан , 2025 йилда Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган шахсий компьютерларнинг ўртача сони 76 донани ташкил этган.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Мазкур кўрсаткич йиллар кесимида қуйидагича:

  • 2010 йил – 12 дона;
  • 2015 йил – 47 дона;
  • 2020 йил – 60 дона;
  • 2025 йил – 76 дона.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида ўтказилган уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган телевизорлар ўртача сони 178 тани ташкил этди.