Ўзбекистонда 1 йилда 11 мингдан ортиқ эркаклар ўзидан катта ёшдаги аёлга уйланган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра , 2025 йилда Ўзбекистонда қайд этилган 11 040 та никоҳда келиннинг ёши куёвникидан катта бўлган.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ҳудудлар кесимида қуйидагича:

  • Тошкент шаҳри — 1 809 та;
  • Хоразм вилояти — 1 066 та;
  • Қашқадарё вилояти — 995 та;
  • Бухоро вилояти — 979 та;
  • Самарқанд вилояти — 967 та;
  • Тошкент вилояти — 928 та;
  • Сурхондарё вилояти — 850 та;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 772 та;
  • Фарғона вилояти — 715 та;
  • Наманган вилояти — 509 та;
  • Андижон вилояти — 486 та;
  • Жиззах вилояти — 373 та;
  • Навоий вилояти — 351 та;
  • Сирдарё вилояти — 240 та.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 373 389 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.