Ўзбекистонда 1 ойда 2,6 минг тонна чой импорт қилинган

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга 14 та хорижий давлатдан қиймати 3,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 2 570 тонна чой импорт қилинган.

Импорт ҳажми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 421 тоннага камайган.

2026 йилнинг илк ойида Ўзбекистонга энг кўп чой етказиб берган давлатлар:

  • Хитой – 2 122 тонна;
  • Қозоғистон – 123 тонна;
  • Эрон – 113,4 тонна;
  • Кения – 97,6 тонна;
  • Индонезия – 41,8 тонна;
  • Бошқа давлатлар – 72,3 тонна.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 5,8 млрд АҚШ долларини ташкил этди.